Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ФВБ Яккабоғдаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди

ФВБ Яккабоғдаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди

07 авг 2023
1 833
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқлар орқали "Яккабоғ тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидаги овқатланиш шахобчасида ёнғин чиқибди" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳалар бўйича ФВБ матбуот хизмати расмий муносабат билдирди

Жорий йилнинг 6-август куни соат 20:05 ларда туман ФВБ диспетчерлик хизматига туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган овқатланиш шахобчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатга асосан, туман ФВБ дан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борганида туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан шифохона ҳудудида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаганини маълум қилишган.

Масъуллар томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилганида Мустақиллик МФЙ Олмазор кўчасида жойлашган  (туман Тиббиёт бирлашмаси ташқарисида) тадбиркор П.З га қарашли ошхонада ёғ маҳсулотини қаровсиз қолдириши натижасида ёнганлиги ҳамда уни фуқароларнинг ўзлари ўчириб олишгани маълум бўлди. 

Ёнғин оқибатида ошхонанинг 2 квадрат метр майдони қора тутундан қорайгани аниқланди, натижада ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: