Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Эндапратез, юрак пароги, қандли диабет - агентлик 60 дан ортиқ бемор болаларни даволаш учун маблағ ажратди

Эндапратез, юрак пароги, қандли диабет - агентлик 60 дан ортиқ бемор болаларни даволаш учун маблағ ажратди

11 авг 2023
2 920
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ташаббуси билан барча туман ва шаҳарларда яшовчи 14-30 ёшгача бўлган 62 нафар бемор болаларни даволаниши учун 500 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди. Бу ҳақда вилоят ёшлар ишлари бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. 

Эндапратез, юрак пароги, қандли диабет билан курашаётган бемор болаларни вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасида малакали шифокорлар назорати остида даволаш учун олиб келинди.

Саломатлигини тиклаш учун олиб келинган ёшлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашган бошқарма бошлиғи Улуғбек Султонов муолажалар тугаб, улар уйига қайтгач ҳам ташкилот уларга ғамхўрликни давом эттиришини билдирган ва ҳамкорлик учун Соғлиқни сақлаш бошқармасига миннатдорчилик билдирган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: