Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Миришкорнинг янги ҳокими депутат бўлди

Миришкорнинг янги ҳокими депутат бўлди

22 сен 2023
930
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Файзулло Ғуломов халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгаши депутати этиб сайланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати Telegram-каналида хабар бермоқда.  

Халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман сайлов комийссияси раиси сифатида иштирок этган Ғайрат Омонов туман ҳокими Файзулло Ғуломов "Экологик" партиядан депутатликка номзодини қўйганини билдирди. 

"Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашига 14-Айзабод сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов бўлиб ўтди. 

Жами сайловчиларнинг 85 фоизи иштирок этган сайловнинг якуний натижаларига кўра, “Экологик” партиядан номзод Файзулло Ғуломов “Айзабод” ва “Балуж” маҳаллалари депутати этиб сайланди", дейди туман сайлов комийссияси раиси.

Шу кундан эътиборан Файзулло Ғуломов халқ депутатлари Кенгаши раиси сифатида иш бошлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: