Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Қашқадарёда 4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
10 окт 2023
910
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 000 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.