Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Адлия аралашуви билан фермернинг 280 миллион сўмдан ортиқ ҳаққи ундириб берилди

Адлия аралашуви билан фермернинг 280 миллион сўмдан ортиқ ҳаққи ундириб берилди

15 ноя 2023
740
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Яккабоғ туман адлия бўлими бир нечта фермер хўжаликларига “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан шартномадан келиб чиққан пахта терими учун бериладиган ҳақ вақтида тўланмаганлиги ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Nasafnews.uz'га Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Яккабоғ туманидаги “Янгиқўрғон ифтихори” ва “Уста берди” фермер хўжаликлари раҳбарлари “Оқ сарой кластер” масъулияти чекланган  жамиятидан пахта терими учун тўланмай қолган ҳақларини ундиришда амалий ёрдам сўраб туман адлия бўлимига мурожаат қилишган. 

Адлия томонидан фермернинг ҳаққини ундириш тўғрисида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, “Янгиқўрғон ифтихори” ва “Уста берди” фермер хўжаликлари фойдасига жами 285 388 000 сўм ундириб берилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: