Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Директорлар ишдан олиниши, молиявий хато ва интизомий жазолар - таълим тизимида текширув бошланди

Директорлар ишдан олиниши, молиявий хато ва интизомий жазолар - таълим тизимида текширув бошланди

30 ноя 2023
4 510
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятидаги масъул сектор вакиллари, вилоят ҳокимилиги ижтимоий комплекс масъуллари, таълим ташкилотлари бошқарув секторлари ҳамкорлигида  бир  қатор ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Касби тумани ва Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини ўрганиш жараёнида молиявий хато ва камчиликлар аниқланганлиги боис, тўпланган ҳужжатлар Прокуратура идораларига юборилган.

Шунингдек, вилоят ММТБ бошлиғи буйруғи асосида Косон ва Чироқчи тумани ММТБ фаолиятини ўрганилган. Ўрганишлар натижасида 12 нафар педагог ходимларга ва 43 та мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган ва 18 нафари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси.С.Х. фуқаро A.Т. нинг мурожаатини ўрганиш натижаси бўйича, Қамаши тумани ММТБга қарашли мактабининг директори “О.Р.” томонидан ММТВ нинг 31 август кунидаги 282-сонли “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги буйруқ талабларига зид ҳаракатлар содир етганлиги аниқланиб, директор билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 157-моддаси 2-қисмига биноан бекор қилинган.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: