Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт қатнови чекланади

Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт қатнови чекланади

20 дек 2023
1 470
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳар ҳокимининг 2023 йил 19 декабрь кунидаги 96-4-69-Ф/23-сонли фармоишига асосан Қарши шаҳрида 2024-Янги йил байрами тантаналарини ўтказиш жараёнида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади. 

 Янги йил байрами муносабати билан 2023 йил 20 декабрьдан 2024 йил 5 январь кунигача эрталаб соат 07:00 дан кеч соат 24:00га қадар Мустақиллик шоҳ кўчасининг “Мустакиллик - И.Каримов" кўчалари кесишган чорраҳасидан "Мустақиллик - Насаф” (Глобус) кўчалари кесишган чорраҳасигача; 

 - Бунёдкор кўчасининг "И.Каримов - Бунёдкор” кўчалари кесишган чорраҳасидан "Бунёдкор - Насаф кўчалари кесишган чорраҳасигача автоқатнов йўлларида вақтинча автомобиль ҳаракати чекланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: