Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қаршида "Damas" ва "Nexia 3" машиналарида пиротехника воситалари топилди

Қаршида "Damas" ва "Nexia 3" машиналарида пиротехника воситалари топилди

02 янв 2024
1 960
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши шаҳри, И.Каримов кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган Ш.Ш. бошқарувидаги "Damas" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Н.Б. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли автомобиллар тўхтатилиб текширилганда, "Damas" автомобилида 16 та "7 Shots” ва 16 та “Петарды” номли "Nexia-3" автомобилида эса 8 та қути “Трения” ва 3 дона “Волк” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва аниқланган пиротехника воситалари Қарши шаҳар ИИО ФМБга топширилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: