Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 11 ойда ишга тиклаш билан боғлиқ 395 та фуқаролик ишлари кўрилган

11 ойда ишга тиклаш билан боғлиқ 395 та фуқаролик ишлари кўрилган

04 янв 2024
1 850
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2021 йилда ишга тиклаш билан боғлиқ жами 373 та фуқаролик ишлари кўрилган. Кўрилган ишларнинг 163 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 141 таси бўйича даъво талаблари рад этилган, 21 таси бўйича даъво талаблари иш юритишдан тугатилган ва 51 таси бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят суди бош консультанти Фарҳод Тилавов "Nasafnews''га маълум қилди.

2022 йилда ишга тиклаш билан боғлиқ жами 438 та фуқаролик ишлари кўрилган. Кўрилган ишларнинг 219 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 142 таси бўйича даъво талаблари рад этилган, 14 таси бўйича даъво талаблари иш юритишдан тугатилган ва 63 таси бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2023 йилнинг 11 ойида ишга тиклаш билан боғлиқ жами 395 та фуқаролик ишлари кўрилган. Кўрилган ишларнинг 241 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган, 91 таси бўйича даъво талаблари рад этилган, 5 таси бўйича даъво талаблари иш юритишдан тугатилган ва 58 таси бўйича даъво аризалар кўрмасдан қолдирилган.

Ишга тикланиши натижасида даъвогарларга 2021 йил давомида 3.735.200 сўмлик, 2022 йил давомида 55.264.056 сўмлик, 2023 йилнинг 11 ойида 344.728.410 сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган. Қаноатлантирилган даъво аризаларининг кўпчилик қисми мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар соҳаларига, давлат солиқ идоралари, иқтисодиёт ва молия тизими ходимларини ишга тиклашга оид ишларни ташкил этади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: