Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда энергетика соҳасидаги раҳбарлардан бири қўлга тушди

Қашқадарёда энергетика соҳасидаги раҳбарлардан бири қўлга тушди

01 фев 2024
7 040
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё филиали ходими қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.

Ёзишларича, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Қашқадарё филиали бош муҳандиси ўринбосари С.А. техник шарт бериш эвазига тадбиркордан 7 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 3 мингини олиб, қолган 4 минг АҚШ долларини олганда қўлга олинди.

Жиноят кодексининг 210-моддаси иккинчи қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.А. қамоққа олинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: