Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё ҳокимлиги "Меҳр дафтари" жамғармасидан BYD машинаси сотиб олинаётганини рад этди

Қашқадарё ҳокимлиги "Меҳр дафтари" жамғармасидан BYD машинаси сотиб олинаётганини рад этди

24 апр 2024
1 650
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқларида Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисобидан тўртта «гибрид» BYD Song Plus сотиб олиш бўйича қарор чиқарилгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

"Ушбу ҳолатда техник хатолик юз берган бўлиши мумкин. Вилоят ҳокимлиги харид қилган гибрид транспорт воситалари Президентмизнинг 2022 йил 19 декабрдаги (ПҚ-443) қарори асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг 2024 йил 16 февралдаги К/24-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан маҳаллий бюджетнинг 2024 йил бошидаги эркин қолдик маблағлари ҳисобидан харид қилинган (расмларда). Яъни, автомобиллар хариди учун "Меҳр дафтари" жамғармасидан маблағ ўтказилмаган", -дейилади муносабатда. 


Маълум бўлишича, ушбу автомобиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган меъёрлар амал қилган ҳолда харид қилинган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги хабарида серверда нега "Меҳр дафтари" жамғармаси кўрсатилаётгани сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: