Вилоят маркази ҳисобланган Қарши шаҳридаги амфитеатрда қўл жанги спорт турининг R1 йўналиши бўйича илк бор "Амир Темур Кубоги" халқаро турнири юқори савияда бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, тантанали ҳолда ташкил этилган турнирни табрик сўзи билан очиб берди.
Жараёнлар давомида ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Шоҳруҳхон ва Нилуфар Усмоновалар ўзларининг дилтортар наволари билан барча томошабинларга янада кўтаринкилик улашган бўлса, вилоят театри жамоаси томонидан тақдим этилган "Амир Темур" монологи барчага манзур бўлди.