Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов 40 дан ортиқ мансабдорга чора кўрди
Муротжон Азимов 40 дан ортиқ мансабдорга чора кўрди
26 июл 2024
8 570
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2024-йилда вилоятни иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган мақсадли кўрсаткичларнинг жорий йил биринчи ярим йиллигида ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун Ғузор, Чироқчи туманлари ҳокимларига навбатдаги интизомий жазо чораси, Чироқчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Эргашевга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг “ўттиз фоизи” миқдорида интизомий жазо чораси, Қарши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Турдиевга “ҳайфсан" интизомий жазоси қўлланилди.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг ижросини таъминлашда етарли даражада иш ташкил эта олмай, масъулларга нисбатан талабчанликини сусайтириб юборганлиги учун Деҳқонобод, Косон, Яккабоғ туманлари ва Қарши шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарларига 9-ойлик якунлари бўйича иш фаолиятида ижобий ўзгариш қилинмаса, кескин интизомий жазо чоралари қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди.
Кредит ажратиш ишларини тўғри ташкил эта олмаган “Асака банк” Қарши филиали, "Турон банк" Қарши ва Шаҳрисабз филиали, "Агро банк"нинг Косон, Яккабоғ филиаллари, "Микрокредитбанк"нинг Косон, Қамаши, Бешкент филиаллари, "Халқ банки"нинг Ғузор, Косон, Қамаши, Бешкент, Шаҳрисабз филиаллари раҳбарларига нисбатан белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўллаш таклифи берилди.
Инвестициялар ҳажмини ошириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида камчиликларга йўл қўйганлиги учун Қарши, Муборак туманлари ҳокимлари, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Ф.Алибоев ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Р.Ахроров, Ғузор, Қарши, Муборак, Яккабоғ туманлари ҳокимининг ўринбосарлари - туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиқларига интизомий жазо чораси “ҳайфсан” эълон қилинди. Чироқчи тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғига нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг “ўттиз фоизи” миқдорида интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, Косон тумани ҳокимининг ўринбосари - туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғининг лавозимига лойиқлик масаласи кўриб чиқиладиган бўлди. Касби тумани ҳокимининг ўринбосари- туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилганлиги эълон қилинди.
2024-йилда вилоятни қурилиш, коммуникация, экология ва бунёдкорлик йўналишлари бўйича қабул қилинган мақсадли кўрсаткичларнинг жорий йил биринчи ярим йиллигида ижросини таъминлашда ўз вазифасига масъулияцизлик билан ёндошганлиги учун Косон, Касби туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларига нисбатан интизомий жазо чораси “ҳайфсан” эълон қилинди. Етказиб берилган электр энергияси учун тўлов интизомига риоя қилмасдан, дебитор қарздорликларни оширганлиги учун Косон, Китоб ва Қамаши туманлари ҳокимлари огоҳлантирилди.