Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Деҳқонобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Деҳқонобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

22 окт 2024
1 660
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Олламурод Бойтўраев туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси таълим ташкилотлари инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

О.Бойтўраев 1984 йилда Деҳқонобод туманида туғилган, 2004—2008 йиллар оралиғида Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: