Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Китобда аёли ва чақалоғини ўлдирган эркак ўзини осиб жонига қасд қилди

Китобда аёли ва чақалоғини ўлдирган эркак ўзини осиб жонига қасд қилди

26 ноя 2024
730
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Китоб тумани "Оқсув" МФЙ, Хўжаиспароз қишлоғида яшовчи 1998 йилда тугилган эркак шу куни соат 13:00 атрофида яшаш хонадонида руҳиятида содир бўлган ўзгаришлар оқибатида ошхона пичоғи билан 1996 йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳамда 2024 йилда туғилган қизини қасддан ўлдирган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Маълум бўлишича, у яшаш уйининг хўжалик биносида арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб ўз жонига қасд қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокурори томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс (мархум) 2006 йилдан буён вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: