Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабзда қўлбола алкогол маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Шаҳрисабзда қўлбола алкогол маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

09 фев 2025
560
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.У. “Лолистон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги фош этилиб, ушбу цехдан 810 дона қалбаки акциз маркалар, 1 864 дона "YANGI SHAHRISABZ" номли ёрлиқлар, 3 430 дона ҳар хил турдаги қопқоқлар, 85 литр қўлбола тайёрланган ароқ, 1 дона фильтр ускунаси, сана қўйишга мўлжалланган муҳр ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: