Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Жиддий огоҳлантириш: Муборак тумани ҳокими ишдан олиниши мумкин

Жиддий огоҳлантириш: Муборак тумани ҳокими ишдан олиниши мумкин

16 июн 2025
1 070
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.

Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари", деди Президент. 

Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилганлиги қайд этилди. 

Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та  лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.

Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: