Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳарнинг собиқ прокурори янги лавозимга тайинланди
Шаҳарнинг собиқ прокурори янги лавозимга тайинланди
03 сен 2025
1 280
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қарши шаҳрининг собиқ прокурори Наврўзов Актам Шерматович Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Актам Наврўзов 1974 йил 17 январьда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Унга қадар эса прокуратура органларида фаолият юритган.