Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Педагог кадрлар аттестациясида Қашқадарёнинг 7 та тумани республика бўйича энг паст натижа қайд этди

Педагог кадрлар аттестациясида Қашқадарёнинг 7 та тумани республика бўйича энг паст натижа қайд этди

31 июл 2022
4 169
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясининг натижаларини эълон қилди.

Паст натижаларни қайд этган туман ва шаҳарлар рўйхатида Қашқадарё вилоятининг 7 та тумани муқим ўрин эгаллаган.

Республика бўйича 207 та туман ичида Нишон тумани 190-ўринда,  Косон тумани 193, Яккабоғ тумани 195-ўрин,  Миришкор тумани 197-ўринда қайд этилган бўлса,  вилоятнинг яна 3 та тумани рўйхатнинг энг охирида турибди. Бу туманлар Қамаши,  Деҳқонобод ва Чироқчи туманларидир. 

Рўйхатда энг охирги ўринда турган Чироқчи тумани педагоглари атиги 58,4 баллни эгаллаган. Энг ёмони вилоятнинг бирор тумани юқори ўринлардан жой олмади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: