» » «Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади

«Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади

05 апр 2022
2 666
ТАҲЛИЛИЙ / ТАНЛОВ

Зойир Мирзаевнинг 2 йил олдин берган ваъдаси бажарилмади ёхуд «Чаман» туризм комплекси қурилишига ҳеч ким қизиқиш билдирмади.

Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан бундан 2 йил олдин  Қарши шаҳри яқинидаги эски тепалик атрофида «Чаман» туризм комплекси қад ростлаши ҳақида 
хабар берилганди

"Эълон беринглар, тадбиркорлар ўз лойиҳа ва ташаббусини тақдим этсин" , - деганди ўшанда Зойир Мирзаев.
Буни қарангки, ҳеч бир тадбиркор бу лойиҳага қизиқиш билдирмаган кўринади ёки масъулларнинг таклифи ишбилармонларга маъқул тушмаган.

Энг қизиғи, лойиҳанинг ишга тушиш муддатини мутасаддилар 2021 йилнинг 2 чорагида деб кўрсатишган. Аммо мана 2022 йилнинг апрель ойи келди ҳамки, ҳали ҳамон "Ғойибовнинг дачаси" қаққайиб турибди.

Зойир Мирзаев ҳам унинг олдида суратга тушган ўринбосари Ойбек Шагазатов ҳам ишдан кетди. Хўш, энди бу лойиҳа тақдири нима бўлади? Вилоят раҳбарларининг туризмни ривожлантиришга бўлган муносабати шуми?
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: