Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Деҳқонободда Экология реклама қилган ноёб айиқ боласи уриб ўлдирилгани хабар қилинди

Деҳқонободда Экология реклама қилган ноёб айиқ боласи уриб ўлдирилгани хабар қилинди

26 апр 2022
1 719
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Кеча Деҳқонобод туманининг «Теракли» қишлоғи ҳудудида "Қизил китоб"га киритилган Қўнғир айиқ ва унинг болалари маҳаллий аҳоли томонидан суратга олингани,  бу ҳақдаги хабар Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан тарқатилгани ҳақида хабар бергандик.

Бугун ижтимоий тармоқларда айиқ болаларидан бири ўлдирилгани ҳақида видеотасвирлар пайдо бўлди. Экология қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан ҳам маълумот берди.

Мазкур ҳолат айни вақтда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Давлат экология қўмитаси бундай ваҳший ҳолатларни қатъий қоралайди ва албатта ҳуқуқбузарларни қонуний тартибда жазога тортилишини ўз назоратига олади, дейилади хабарда.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисми ж-бандига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилиш - базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: