Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Миришкорда Президент қабулхонасига йўлланган мурожаатни яширинча ёпиб юборган бўлим бошлиғи ишдан ҳайдалди

Миришкорда Президент қабулхонасига йўлланган мурожаатни яширинча ёпиб юборган бўлим бошлиғи ишдан ҳайдалди

11 апр 2022
2 557
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси инфратузилма иншоотлари бўлими бошлиғи О. Чориқулов ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Маълум бўлишича,  фуқаро Ёмғиров Шерзоднинг жорий йилнинг 26 февраль куни Миришкор тумани Жейнов шаҳарчаси Гулханий кўчасини асфальт йўл қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилган.

Ушбу мурожаат ижросини таъминлаш учун Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси инфратузилма иншоотлари бўлими  бошлиғи О. Чориқулов масъул этиб тайинланган бўлиб, ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган манзилга эмас бошқа манзилга борганлиги ва фуқаро иштирокисиз далолатнома тузиб мурожаат ёпиб юборилганлиги аниқланди.
О. Чориқулов бунга қадар йўл қўйган хато ва камчиликларидан тегишли хулоса чиқармасдан, такроран ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: