Пенсия жамғармасининг Қарши тумани бўлими ходими 500 АҚШ доллари билан қўлга тушди
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши тумани бўлими ходими устидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "Nasafnews"га Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши тумани бўлими ходими Т.Т фуқаро Д.О.дан нафақага чиқариб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов натижасига кўра, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходими 6 минг доллар пора билан ушланди
У тезкор тадбирда воқеа жойидан қочган.
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.