Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ўзбекистонда қатор дори воситалари савдоси вақтинчалик тўхтатилди

Ўзбекистонда қатор дори воситалари савдоси вақтинчалик тўхтатилди

30 дек 2022
3 484
МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 30 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган барча турдаги дори воситаларининг савдоси вақтинчалик тўхтатилди.

"Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Док-1 Макс" дори воситаси таркибида қўшимча моддалар аниқлангани боис, ҳозирда ишлаб чиқарувчининг бошқа маҳсулотлари ҳам чуқур лаборатор текширувлардан ўтказилмоқда.

"Ҳурматли юртдошлар, агар сиз ҳам ушбу дори воситасини сотиб олган бўлсангиз, ҳозирда бу препарат уйингизда сақланаётган бўлса, уни дарҳол қўлламасликни ва 71 203- 27- 77 телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз", - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ҳукумати Marion Biotech компаниясига қарши суриштирув бошлаган. Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

"Marion Biotech" компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонда сотувга чиқарилган дорилар рўйхати қуйидагича:

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: