Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёлик хотин-қизлар Ҳиндистон сафарида — фото

Қашқадарёлик хотин-қизлар Ҳиндистон сафарида — фото

25 янв 2023
2 378
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Жорий йилнинг 18-январидан бошлаб Ҳиндистонда Ўзбекистон-Ҳиндистон маданий-адабий ҳамкорлик ижодкорлар фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мазкур фестивалда Қашқадарёлик бир гуруҳ хотин-қизлар Касби тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулилайло Тугалова, "Дўстлик" рақс ансамбли раҳбари Гулмира Қурбонова, олий тоифали ўзбек тили ўқитувчиси Дилдора Тўхтаева, шоиралар Гулбаҳор Жумаева ва Умитой Хушвақтовалар ҳамда 16 нафар бошқа вилоятлардан борган вакиллар иштирок этишмоқда.

Маълумки, Ҳиндистон тарихи бизнинг тарихимизга узвий боғлиқдир. Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солди.

Воҳадошларимизнинг илк манзили эски Деҳли шаҳрида жойлашган Қизил қалъа бўлди. Қизил қалъа Бобурийлар сулоласи вакили — император Шоҳжаҳон томонидан 1638 йилдан 1649 йилгача Шоҳжаҳонобод пойтахти учун сарой қалъаси сифатида қурилган.

Фестиваль доирасида Қашқадарёликлар Деҳли, Агра, Жаипур ва Аллоҳобод шаҳарларида бўлишади.

Яна бир қувонарли жиҳати, вилоятимиздан борган хотин-қизларнинг ижодий ишлари Ҳиндистоннинг  "Jagar"," Ujala" ва "Hindustan" каби йирик нашрларида чоп этилган.

Шунингдек, куни кеча, 24-январь куни Деҳлидаги "Gholib" университетида 480 бетли Ҳинд-Ўзбек антологиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулоддаги ва Мухтор элчиси Дилшод Аҳатов ҳам иштирок этган. Мазкур мақолалар тўпламида Касби тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулилайло Тугалованинг Султон Мир Ҳайдар ота ҳақида инглиз ва ҳинд тилларидаги мақолалари чоп этилди. Мақолада вилоятимиз тарихи ҳақида сўз боради.

Ҳиндистонга сафар жорий йилнинг 25-январь кунига қадар давом этади.

Азизбек Яздурдиев тайёрлади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: