Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Президент фармонига асосан қашқадарёлик бир қатор ўқитувчилар тақдирланди

Президент фармонига асосан қашқадарёлик бир қатор ўқитувчилар тақдирланди

29 сен 2022
2 438
МАҲАЛЛИЙ

Воҳамизда ўз соҳасининг фидойилари бўлган бир қатор устозлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Ғузор туманидаги 68-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Тошпулатов Бобир Буронович "Меҳнат шуҳрати" ордени билан;

Қарши шаҳридаги 46-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Куватова Дилнавоз Намазовна  II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан;

Кўкдала туманидаги Чироқчи педагогика коллежи директори Азимов Мумин Усманович  «Дўстлик» ордени билан;

Миришкор туманидаги 21-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Бозоров Сайфулло Садуллаевич «Шуҳрат» медали билан;

Яккабоғ туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Шарапов Тўра Неъматович «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: