Қарши транспорт коллежи биноси ўрнида ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилмоқда
Қарши транспорт коллежи биноси Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун ажратилди. Бу ерда ҳозирда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилди ва бунинг учун коллеж биноси танлаб олинган.
Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев секторлар раҳбарлари билан ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.