Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликлари бепул ижарага берилишини айтди

Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликлари бепул ижарага берилишини айтди

05 сен 2022
1 551
МАҲАЛЛИЙ

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди, дея хабар қилади Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: