Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда мактаб ўқувчилари сўнгги қўнғироқдан кейин сўмкаларини тепиб «ўйин» кўрсатди

Қашқадарёда мактаб ўқувчилари сўнгги қўнғироқдан кейин сўмкаларини тепиб «ўйин» кўрсатди

06 июн 2022
1 519
МАҲАЛЛИЙ

Блогер Капитан Каримов ўқувчилар мактаб тугагани учун сўмкаларини тепиб,  мактабдан чиқиб кетаётгани акс этган видеони эълон қилди. Қашқадарё вилояти  халқ  таълими бошқармаси  ҳолатга муносабат билдирди.

Ўрганишларга кўра, ҳолат 2022 йил 25 май куни Китоб туман Қайнар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 28-умумий ўрта таълим мактабида сўнги қўнғироқ якунланганидан кейин содир бўлган.

Мактабнинг 6 нафар ўқувчилари таълим муассасасининг ички одоб-ахлоқ нормаларига амал қилмасдан ўзлариги тегишли бўлган сўмкаларини тепиб, ўзларини видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаштирган.

Жумладан, 2004 йилда туғилган мактаб ўқувчилари О.С, М.А, А.Б, Э.Қ ва  2003 йилда туғилган М.А, Н.Жларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан уларнинг ота-оналарига нисбатан  Ўзбекистон  Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1  баробари, яни 270 минг сўмдан  жарима чораси қўлланилган, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: