Қашқадарёда яна мактаб ўқувчиси ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолат содир бўлди

2005 йилда туғилган Э.Ш. (ўғил бола) дарсдан сўнг уйи яқинидан ўтган магистрал каналга чўмилиш учун кириб, сув кўп келиши оқибатида чўкиб ҳалок бўлган.
Қўшимча қилинишича, бахтсиз ҳодиса Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси текширув ўтказаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятнинг Қамаши тумани ва Қарши шаҳридаги мактабларида ўқувчи 2 нафар ўқувчи қизлар ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилгандик. Улар юқоридаги воқеадан фарқли ўлароқ ўз жонига қасд қилгани айтилганди.
Ўхшаш янгиликлар:

Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди
Қашқадарё вилоятида ўқувчи қизларнинг ўз жонига қасд қилиши ҳолатлари кўпаймоқда.


Қашқадарёда 27 ёшли эркак яшаш уйининг молхонасида ўзини осди
Марҳумнинг қайнотаси билан тортишуви бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
У маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимида ишлар эди.