Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди

Қашқадарёда 14 ёшли ўқувчи қиз ҳам ўз жонига қасд қилди

07 май 2022
9 959
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг 7-Б синф  ўқувчиси Ш.Ш. ҳам ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, воқеа 6 май куни кеч соат 23:00 лар атрофида содир бўлган.

"Дарс машғулотлари тугаб уйига борган ва тахминан соат 23:00 лардан кейин уз жонига қасд қилиб, вафот этган", - дейди мактаб масъулларидан бири.

Қўшимча қилинишича, ўқувчи қиз 2008 йил туғилган. Қизнинг нима сабабдан ўз жонига қасд қилгани ҳақида «Nasafnews»да аниқ маълумот йўқ.

Ҳозирда Қарши шаҳар прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётгани маълум қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Қамаши туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат содир бўлганди. 16-мактабнинг 9 синфида ўқувчи қиз арқон билан ўзини осиб, вафот этгани ҳақида бироз аввалроқ 
хабар бергандик.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: