» » "Маҳалладаги ёшлар етакчиси барча тадбирларда фаол эди". Ғузор ҳокимлиги ўзини осган етакчи ҳақида маълумот берди

"Маҳалладаги ёшлар етакчиси барча тадбирларда фаол эди". Ғузор ҳокимлиги ўзини осган етакчи ҳақида маълумот берди

17 апр 2022
2 051
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бугун сайтимизда 37 ёшли ёшлар етакчиси ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди. Ҳолатга Бош прокуратурадан кейин Ғузор тумани ҳокимлиги ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Ғузор туманидаги 51 та маҳаллаларга ёшлар етакчилари сараланиб, улар ёшлар билан тизимли ишлар борасида ўз фаолиятларини бошлаб юборишди.

Минг афсуски, жорий йилнинг 13 апрель куни "Совбоғ" маҳалласи ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб келаётган Б.Ф. қўшнисининг уйидаги қаровсиз оғилхона устунига арқон билан ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, воқеа жойида вафот этган.

Ғузор тумани "Совбоғ" маҳалласи ёшлар етакчиси лавозимидан ишлаб келаётган Б.Ф 1985 йилда Ғузор туманида туғилган. Маълумоти олий — Тошкент Давлат Техника Университетини тамомлаган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Марҳум Б.Ф. бир неча йил "Совбоғ" маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби, маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У маҳалла тизимини яхши тушуниши, маҳаллани ёшу-қарисини таниши ва намунали хулқи ва бошқа яхши фазилатлари учун 2022 йил 24 январдан буён маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Марҳум Б.Ф. меҳнат фаолияти давомида маҳалладаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишда фаол бўлган. Ўз фаолияти бўйича берилган топшириқларни ўз вақтида бажариб келган ҳамда ёшлар иштирокидаги барча тадбирларда ҳам фаол иштирок этган.
Марҳумнинг вафоти юзасидан туман ҳокимлиги унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради,  дейилади ҳокимлик хабарида.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: