Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олгани рад этилди

Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олгани рад этилди

17 апр 2022
2 702
МАҲАЛЛИЙ
Бугун ахборот сайтимизда Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Темур Поёновга ҳайфсан интизомий жазоси берилгани ҳақида хабар қилгандик. Бошқарма ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

"Қашқадарё вилояти Республикада намуна бўлган вилоятлардан бири ҳисобланади. Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан Темур Поёновга ҳайфсан интизомий жазоси берилгани йўқ. Агарда келгусида бериладиган бўлса,  ОАВга Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати томонидан хабар берилишини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.

"Nasafnews" мазкур хабарни эълон қилишдан аввал бошқарма ахборот хизматига боғлангани ва ахборот хизмати раҳбари бу ҳолат юзасидан аниқ маълумот тақдим этмаганини ҳам эслатиб ўтмоқчимиз. Қолаверса, Темур Поёновнинг ўзи ҳам сўровларимизни жавобсиз қолдирган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: