Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » "Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди

"Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди

17 апр 2022
979
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Куни кеча сайтимизнинг телеграм каналида "Шаҳрисабзда канализациядан чиққан чиқинди сувлари дарёга оқизилмоқда" номли видеохабарлар эълон қилинганди. Хабарда Шаҳрисабз тумани Мираки шаҳарчасида жойлашган уйларнинг канализация тизимлари носозлиги аҳолини қийнаб келгани, хонадонлардан чиққан бадбўй сув эса дарёга оқизилгани ҳикоя қилинган. Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, туманнинг Амир Темур ва Мираки маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 24 та кўп қаватли турар-жойлар, котежлар ва ижтимоий соҳа объектлари ўтган асрнинг 70 йилларида марказлашган канализацияга уланган. Яқин ўн йиллар давомида қувурлар таъмирталаб ҳолатга келиб, оқова сувлар кўчага сизиб чиқмоқда. 
Ҳолатни бартараф этиш учун катта маблағ талаб этилади. Туман ҳокимлиги Миракида канализация тармоғини реконструкция қилиш ҳамда 9,1 километр оқова сув тармоғини янгилаш учун 33 миллиард сўмлик лойиҳа ишлаб чиққан ва давлат дастурига киритиш учун юборган. Республика ишчи гуруҳи ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганган. Республика бюджетидан Мираки канализация тармоғини реконструкция қилиш учун белгиланган маблағ ажратилса, ушбу муаммо бартараф этилади, дейилади хабарда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: