Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузорда замонавий турар-жойлар ўз эгаларига топширилди

Ғузорда замонавий турар-жойлар ўз эгаларига топширилди

16 апр 2022
930
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Бугунги кунда аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш, жумладан, уларга замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган уй-жойларни қуриб бериш давлат раҳбарининг ҳам муҳим топшириқларидан биридир.
Бу борада бугун, Ғузор туманида янгидан бунёд этилган 5 қаватдан иборат 80 хонадонга мўлжалланган 4 та турар жойлар фойдаланишга топширилди.


Уй-жойларни тантанавий топшириш маросимида Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов, ҳоким ўринбосари, кекса нуроний отахону-онахонлар ва хонадон эгалари иштирок этди.

Туман ҳокими янгидан барпо этилган хонадон калитларини ўз эгаларига топширилар экан, ўзининг самимий тилакларини билдирди. 

Таъкидлаш жоизки, ҳукумат Қарорига асосан ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 6 нафар оилалар ҳам мазкур уйлардан олиб, уларнинг бошланғич тўлов бадали давлат томонидан қоплаб берилди.




«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: