» » Ғузорда фирибгарликда гумонланган 34 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатилди

Ғузорда фирибгарликда гумонланган 34 ёшли аёл устидан жиноят иши қўзғатилди

13 апр 2022
1 634
МАҲАЛЛИЙ
Ғузор тумани «Авғонбоғ» маҳалласида яшовчи 34 ёшли Р.Ш. устидан жиноят иши қўзғатилди. У бошқа аёлларни алдаб, берган ваъдасини бажармаган. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 23 март куни Ғузор туманида яшовчи 42 ёшли Б.Р. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.

Аризага кўра, 34 ёшли Р.Ш. яшаш уйидаги ёғоч ва тахталарни арзон нархларда унга сотишини айтиб, олдиндан 2 млн 200 минг миқдоридаги пулларни олиб, ёғочларни унга эмас, бошқа шахсга сотиб юборганлигини маълум қилинган.

Бундан ташқари, Ғузор тумани «Хўжагузар» маҳалласида яшовчи 26 ёшли С.С. ҳам туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Унда тилла зиракларини сотмоқчи эканлигини эшитган 34 ёшли Р. Ш. 2021 йил 14 ноябрь куни унинг яшаш уйига келиб, 3 кун ичида тилла зиракларини 1 млн 500 минг сўмга сотиб беришини айтиб, ушбу зиракларни алдаб олиб кетиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармасдан, зиракларни ҳам қайтариб бермаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Р.Ш.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: