Фан олимпиадаси: Қамашилик 12 нафар ўқувчи "Вилоят ҳокими соврини" соҳиби бўлди
Иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш борасида қатор фан олимпиадалари ва танловлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби тадбирлар чин маънода иқтидорларни кашф этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2022 йил 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видео селектор йиғилишида умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фанлар бўйича олимпмиадаларда ўқувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш долзарб вазифа эканлиги таъкидлаб ўтилган эди.
Мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда фанларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичаларга эришишга замин яратиш ва ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ижтимоий, аниқ ва табиий олимпиадаси ташкил этилган ва олимпиаданинг Қамаши туман босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Жорий йилнинг апрел ойида “Вилоят ҳокимининг совруни” учун ўтказилган фан олимпидасининг дастлабки мактаблар ўртасидаги босқичида 9-10-11 синф битирувчиларидан жами 8 902 нафар ўқувчилар иштирок этиб, 9 та фандан, яъни математика, физика, биология, кимё, информатика ва ахборот технология, тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили ва рус тили фанларидан ўз билимлари синовдан ўтказилди. Натижаларга кўра 446 нафар ўқувчилар туман босқичига йўлланмани қўлга киритди. Туман босқичида 1, 2, 3-ўрин учун бўлган баҳсда 9-10-11-синф ўқувчилардан 81 нафари ғолиб бўлишди. Белгиланган фанлардан 27 нафар 1-ўринни олган мактаб ўқувчилари вилоят босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлган киритишди.
“Вилоят ҳокими совруни” учун вилоят босқичи ҳам муросасиз баҳсларга бой бўлди. Бунда Қамаши туманидан 27 нафар 9-10-11-синф ўқувчилари иштирок этиб 12 нафар ўқувчилари фахрли ўринларни эгаллади. Санаб ўтадиган бўлсак, ғолиблардан 5 нафари 3-ўрин, 5 нафари 2-ўрин ҳамда 2 нафари 1-ўринни эгаллаб вилоят бўйича 15 та тумандан умумий жамоа хисобида 1-ўринни эгаллашди.
Бугун ушбу ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Қамаши туман ҳокими ўринбосари Бекмурод Ҳайдаров ва туман халқ таълими бўлими мудири Наргиза Абраева иштирок этиб, ғолибларни ғалаба билан қутлади. Ўқувчиларга кейинги фаолиятларига омад тиланиб, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Хуршида Узоқова тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар:
Президент селекторида Қашқадарёда аҳвол оғир экани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Президент долзарб муаммоларни ҳал этиш учун Қашқадарёга қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди
Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади.
Президентнинг Кўкдала туманига ташрифи — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига келди.
"Уйшун" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ўзгаришларга кўмакчи бўлмоқда
"Уйшун"да ҳам интенсив усулда балиқ етиштириш бошлаб юборилди