Президент долзарб муаммоларни ҳал этиш учун Қашқадарёга қўшимча маблағ ажратилишини маълум қилди
"Бу йил Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб муаммоларни ҳал этиш учун республика бюджетидан қўшимча 360 миллиард сўм ажратамиз", - деди Шавкат Мирзиёев.
Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади.
Ушбу қўшимча ажратилаётган 360 миллиард сўм ва 100 миллион доллар ҳисобига аҳволи энг оғир бўлган объектларда бажариладиган ишларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилди.
Президент душанба куниёқ Молия вазирлиги 100 миллиард сўм ссуда ҳамда Инвестициялар вазирлиги 100 миллиард сўм маблағни ажратиши бўйича топшириқ берди.
125 миллиард сўм ҳисобидан коэффициенти 2,5 дан юқори бўлган 19 та мактабга қўшимча бино қурилади.
62 миллиард сўм ҳисобидан 4,5 мингта синфхонани 66 мингта парта ва 5 мингта доска билан таъминланади.
Ўхшаш янгиликлар:
Президент Косондаги “Бунёдкор” пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди
Давлатимиз раҳбари Косон туманидаги “Бунёдкор” пахта-тўқимачилик кластерининг ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўрди.
Чироқчи: Жажжилар учун замонавий масканлар
Қашқадарё воҳасининг йирик ҳудудлардан бири – Чироқчи туманида барча соҳаларда ислоҳотлар жадал бормоқда.
Президентнинг Кўкдала туманига ташрифи — суратларда
Президент Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Қашқадарё вилоятига келди.
"Nasafnews" танқидидан кейин Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги канализация сувлари дарёга оқизилаётганини тан олди
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.
Президент селекторида Қашқадарёда аҳвол оғир экани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.