Ўзбекистон мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси жорий этилмоқда
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади. Илгари ягона мактаб формаси 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши кўзда тутилганди.
2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.
Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг савдо шохобчалари ташкил этилади.
Ўхшаш янгиликлар:
Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна узайди
Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна ўзгарган.
Президент селекторида Қашқадарёда аҳвол оғир экани айтилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
Чироқчида содир бўлган сел тошқинлари ҳақида расмий маълумот берилди
Қишлоқнинг 60-сонли мактаб ҳудудини ўраб турган 15 метр масофадаги чегара деворларига зиён етган.