Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Ғузорда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 4-синф ўқувчисини урди

Ғузорда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 4-синф ўқувчисини урди

23 май 2022
3 167
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Ғузор туман ХТБга қарашли 2-мактабда 4-синф ўқувчиси Қ.Д. жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Х.С. томонидан калтаклангани айтилди. Бу ҳақда «Nasafnews»га боланинг онаси шикоят билан чиқди.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Текиширув якуни билан қўшимча ахборот берилади, дейилади ИИБ хабарида.

"Ёлғиз боламизни бу даражада калтаклангани бизга қаттиқ руҳий зарба бўлди" ,- деб фикр билдирмоқда боланинг онаси.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: