Ғузорда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 20 апрель куни соат 13:30 ларда 4Р-79 "Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз" автомобиль йўлининг Ғузор тумани Қовчин қишлоғи ҳудудида ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, фуқаро А.Ф. бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашинаси қўвиб ўтиш қоидасига риоя қилмасдан ҳаракатланган ва фуқаро Э.Ж. бошқарувида бўлган «Зил» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ҳамда «Некcия»га урилган.
Натижада «Некcия» автомашинаси салонида йўловчи сифатида келаётган Б.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилди Қашқадарё аилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар:
Нишон туманида «Некcия» ва «Ласетти» тўқнашди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нишон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шаҳрисабзда машина ойналаридан чиқиб олиб, турли ҳаракатларни содир қилган 12 нафар «олифта» жазоланди
7 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган
Шаҳрисабзлик фуқаро Чироқчидаги савдо дўконини ўмариб кетди
Чироқчи тумани «Обод» маҳалласида яшовчи K.O. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди
У маҳаллада ёшлар етакчиси лавозимида ишлар эди.
Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди
Истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.