Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди

Миришкорда дориланган уруғлик чигитдан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётгани маълум бўлди

16 апр 2022
958
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

2022 йилнинг 12 апрель куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилоят ИИБ ЖҚБ ва Миришкор тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор суриштирувлар олиб борилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича,  туманнинг «Миришкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Қ.Ф. инсон саломатлиги учун хатарли бўлган уруғлик чигитни 3800-4000 сўмдан сотиб олиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ҳамда ем маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланди.

Текширув давомида фуқаро Қ.Ф.дан 105 литр қора ёғ, 20 килограмм миқдорида ем ҳамда 2500 килограмм миқдорида уруғлик чигитлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: