Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 20 нафар бемор кўзларига сунъий гавҳар қўйилди

Қашқадарёда 20 нафар бемор кўзларига сунъий гавҳар қўйилди

05 фев 2023
3 006
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида марказ мутахассислари ҳамкорлигида икки кун давомида навбатдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ташкил  этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, марказ етакчи мутахассислари Муроджон Темиров, Сардор Тошмуҳамедов, Қарши филиалининг малакали жарроҳлари Аббос Мажидов, Шокир Лутфуллаев ва Даврон Бердиев томонидан 20 нафар бемор кўзларига сунъий гавҳар қўйилган.

Барча операциялар имтиёзга эга беморлар учун бепул ўтказилган. 50 дан ортиқ бемор кўрикдан ўтказилиб, амбулатор  маслаҳатлар берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: