Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Тешаев Бобур Қодирович Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
36 ёшли Бобур Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг умумий ва нейроэндокринология бўлимларида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Сурхондарё вилояти Эндокринология диспансери бош врачи лавозимида фаолият юритган.
Б.Тешаев Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида 2018 йилдан буён ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввал ССБ бошлиғи лавозимида Равшан Тулаков фаолият кўрсатган. У ҳозирда ишдан бўшатилганми ёки бошқа ишга ўтганми, бу ҳақида хабар берилмади.

Ўхшаш янгиликлар:
Лутфиддин Абдуллаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди
Аввал ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида Олмурод Тиловов фаолият кўрсатган
Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди
Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Миришкорда Президент қабулхонасига йўлланган мурожаатни яширинча ёпиб юборган бўлим бошлиғи ишдан ҳайдалди
Миришкор туман Ободонлаштириш бошқармаси инфратузилма иншоотлари бўлими бошлиғи О. Чориқулов ишдан ҳайдалди.
Миллий маҳсулот – миллий ғурур
Бу миллий иқтисодиётимизнинг устувор йўналиши бўлиши керак.
Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан дарс ўтилганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар таёрланиб, маблағлар талон-торож қилингани айтилмоқда
Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.