Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Лутфиддин Абдуллаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди

Лутфиддин Абдуллаевга янги биринчи ўринбосар тайинланди

13 апр 2022
2 836
МАҲАЛЛИЙ
Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Исломов Баҳодир Шаймардонович тайинланди. 

Баҳодир Исломов бунга қадар «Микрокредитбанк» АТБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиали бошлиғининг давлат органлари билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида Олмурод Тиловов фаолият кўрсатган. У Чироқчи туманидаги маҳаллаларнинг бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишламоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: