» » Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди

Муборак тумани ҳокимига вилоятдан ўринбосар тайинланди. Аввалги ўринбосар ишдан кетиб қолганди

12 апр 2022
1 944
МАҲАЛЛИЙ
Муборак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига Сафаров Содиқ Жураевич тайинланди.

С.Сафаров ушбу лавозимга қадар Қашқадарё вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Содиқ Сафаров Жураевич 1976 йилда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида Эргашев Санжар Тоғаймуродович фаолият кўрсатганди. У ўз ҳохишига кўра, ишдан кетиб қолганди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: