Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Президент ишдан олган вазир ўринбосари кўриниш берди. У янги лавозимда иш бошлаган

Президент ишдан олган вазир ўринбосари кўриниш берди. У янги лавозимда иш бошлаган

16 фев 2023
2 383
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири бошчилигидаги делегация аъзоларининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида бугун, 15-февраль куни Қашқадарё, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича ЦЕЭЦ ЭНЕРГЙ ЧИНА компанияси билан англашув меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум доирасида Хитой компанияси томонидан юртимизга 2 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар киритилади.

Меморандумда Энергетика вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шерзод Хожаев ҳам кўриниш берди. Ш.Хожаев яқинда вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган эди.

Nasafnews.uz нашри Ш.Хожаев қайси лавозимда фаолият юритаётганлигига ойдинлик киритиш мақсадида Энергетика вазирлиги масъул ходими билан суҳбатлашди. Вазирлик ходими Ш. Хожаев Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритаётганлигини маълум қилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: