Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланади

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланади

15 фев 2023
2 696
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Daryo.uz нашри маълум қилишича, Бош прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган ўринбосари лавозими киритлади.

Шавкат Мирзиёевнинг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан бош прокурор ўринбосари:

“Ўзенергоинспексия” зиммасига юкланган вазифа ва функсияларни бажаришга амалий ёрдам кўрсатади. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштиради.

Бош прокуратура икки ҳафта муддатда ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш бўйича таклифларни Президент Администрасиясига киритади.

“Ўзенергоинспексия” ва унинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини мазкур қарор билан белгиланган устувор йўналишлар асосида янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни самарали амалга ошириш масъулияти шахсан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва бош прокурор ўринбосари зиммасига юкланади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: