Вилоятимизда йўловчи ташиш соҳасида фаолият олиб бораётган “Автотранс Қарши” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши электрон аукцион савдосига қўйилган.
Савдо https://e-auksion.uz электрон платформасида ташкил этилади.
Қайд этиш жоиз, савдо ғолиби бир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Хусусан, автокорхона фаолиятини 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириши ҳамда биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда иш олиб бориши керак бўлади.
Ушбу жамият юртимизда давлат активларини хусусийлаштириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар доирасида хусусий секторга ўтказилмоқда.