Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёда ипак қуртини боқиш бошланди

Қашқадарёда ипак қуртини боқиш бошланди

27 апр 2022
664
МАҲАЛЛИЙ
Маълумки, ҳар йили апрель, май, июнь ойларида юртимизда ипак(пилла) уруғини олиб келиш, пилла қурти боқиш ҳамда тайёр маҳсулотларни пиллачилик корхоналарига етказиб бериш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилади. Айни пайтда вилоятимизда ҳам бу борада жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил воҳамиз 40172 қути ипак қуртини парваришлаб, 2290 тонна (1544 тонна фермерлар ва 746 тонна касаначилар) пилла етиштиришни режалаштирган. 

Ҳозирда ипак қуртини тарқатиш билан бирга пилла боқувчиларга 12,1 млрд. сўм аванс маблағлари тарқатилди. 
Қувонарлиси, пиллачилик соҳасида йил давомида 93465 нафар, шундан, 11791 нафар доимий ва 81674 нафар мавсумий иш ўрни яратилади.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: